Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Вазирнинг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Янги Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси тўғрисида маълумот бераркан, ёшларнинг таълим олиши, ҳар томонлама етук, баркамол инсон бўлиб етишиши учун қабул қилинаётган давлат дастурлари мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.
Иштирокчилар ТИВ ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолияти, мақсади ва вазифалари билан танишди.
Бугунги кунда вазирлик томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўрнини топиши ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиши бўйича манзилли иш олиб бориляпти, уларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлигига Яшнобод тумани "Амир Темур", "Олмос" ва "Моҳинур" маҳалларидаги ёрдамга муҳтож, алоҳида эътибор талаб этувчи 30 нафар ёш бириктирилган.
Учрашув давомида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, мурожаатлар алоҳида назоратга олинди, муаммоларга босқичма-босқич ечим топиш учун чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.