English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИВда Эрон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди
11:38 / 2022-06-25

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Эрон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Ҳасан Козимий Кумийни қабул қилди.

Учрашувда Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон - Эрон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболи, шунингдек, Афғонистон бўйича ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, томонлар Афғонистонни можародан кейин қайта тиклаш ва минтақавий жараёнга жалб қилиш, қардош афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш юзасидан конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр.

Эрон томони 2022 йил июль ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда ишида иштирок этишини тасдиқлади.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Эрон томонидан Афғонистонда инфратузилма, транспорт ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокарада Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматилла Иргашев ҳам иштирок этди.

[gallery-7718]

Б.Худойбердиев,
О.Ғуломов (сурат), ЎзА