Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди
12:37 / 2021-01-22

Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан учрашди.

Мулоқот чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббусларини амалга ошириш борасидаги ишлар ва мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, халқ фаровонлигини изчил оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Ўзбекистон дунё ва минтақадаги ўзгарувчан вазиятни, кенг кўламли ички янгиланишларни ҳисобга олган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат амалга ошираётгани қайд этилди.

Вазир мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналиши Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ва конструктив муносабатларни мустаҳкамлаш эканини билдирди. Ўзбекистон юритаётган сиёсат минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, минтақавий хавфсизликнинг муҳим муаммоларини ҳал қилишга, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган.

Суҳбатдошлар халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодий дипломатияни илгари суриш ва минтақавий савдо-иқтисодий кооперацияни мустаҳкамлаш бўйича белгиланган вазифаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдирдилар.