Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИВ ҳузуридаги Таржимонлар бюроси жамоаси билан учрашув
18:11 / 2020-12-25

Мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Абдулазиз Комилов ТИВ ҳузуридаги Таржимонлар бюроси жамоаси билан учрашув ўтказди.

Мазкур бюро Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил этилган.

Учрашувда вазир Бюронинг жорий йилдаги фаолияти хусусида тўхталиб, келгуси йил учун устувор йўналишларни ҳам белгилаб берди.

ТИВ раҳбари дипломатик фаолиятда юқори сифатли таржимани ташкил этиш, расмий тадбирларни таржима билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва бошқа расмий ҳужжатлар матнларини юқори даражада ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган тузилмалари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва дипломат-таржимонлар малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳозирги шароитда юқори малакали синхрон таржимонлар тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Учрашув якунида Таржимонлар бюроси жамоасига фаолиятни тизимли равишда такомиллаштириб бориш бўйича аниқ вазифалар топширилди.