English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тирбандликлар барҳам топади
18:17 / 2024-01-04

Наманган шаҳрининг “Чорсу” деҳқон бозори ҳафтанинг ҳар кунида аҳоли энг гавжум бўладиган ҳудудлардан бири. Табиийки, бозор атрофидаги йўлларда ҳам узоқ йиллардан бери транспортлар тирбандлиги кузатилади ва бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.

Ниҳоят, “Чорсу” бозори ҳудудидаги тирбандликларга чек қўйиладиган бўлди. 

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев бозор ҳудудидаги вазиятни ўрганди. Бозор атрофида учта ер ости ўтиш йўлаги мавжуд бўлишига қарамай, пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтиши транспортлар ҳаракатига халал берибгина қолмасдан, йўловчилар хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Шаҳар ҳокими мутахассислар иштирокида пиёдаларга қўшимча йўл очиш, бозор яқинидаги чорраҳани айланма ҳаракатланиш йўлига алмаштириш каби таклифларни кўриб чиқди. Ушбу ташаббуслар синов тариқасида амалга оширилади. Ҳоким, ўз навбатида, ҳудуд билан боғлиқ бошқа муаммоларни бартараф этиш, пиёдаларга, транспорт ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида тегишли кўрсатмаларни берди. 

Зеро, одамлар орасида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиш ва ечимига жиддий киришиш, аҳоли розилигини таъминлаш ҳар бир масъулнинг энг муҳим вазифасидир. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири