Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tip-top” негизида янги лойиҳа
08:31 / 2022-08-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Энг улуғ, энг азиз айём арафасида барча жойда бўлгани каби Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ҳам кўплаб объектлар фойдаланишга топширилмоқда.

“Tip-top” бренди билан машҳур бўлган заводда янги истиқболли лойиҳанинг ишга туширилиши муносабати ташкил этилган ана шундай тантанали маросимда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди.

[gallery-8566]

Ушбу лойиҳа натижасида аҳоли бандлигини таъминлаш, туманда етиштириладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаб, экспорт ҳажмини оширишга эришиш кўзда тутилган. Ташаббускор “Marvel Milk” МЧЖ раҳбари Мухтор Абдуллаев раҳбарлигида ҳаётга татбиқ этилаётган ушбу лойиҳа ташаббускорнинг ўзига қарашли 6,5 гектар ер майдонида янги бино-иншоотлар қуриш орқали амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 75 миллиард 780 миллион сўм бўлиб, йиллик қуввати 25000 тонна маҳсулотни ташкил этади.

Мева шарбатлари ва концентрати ишлаб чиқаришга ихтисослашган ушбу корхонага Польша давлатидан технологик жиҳозлар келтириб, ўрнатилган. Лойиҳа самарасида 50 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон Республикалари ва Польша давлатига экспорт қилинади.  


 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА