French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчликка эришиш музокаралар даврасидан бошланади...
13:59 / 2023-03-31

Россия-Украина

МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси яқин орада Россияга бориб, Запорожье АЭС хавфсизлигини таъминлаш муаммолари бўйича музокаралар ўтказишни режаламоқда. Бу ҳақда унинг ўзи Ташкилотнинг сайтида маълум қилган.

Украиналик 65 ҳарбий ҳаво ҳужумига қарши “Patriot” тизимидан фойдаланиш бўйича АҚШдаги ўқув курсларини тугатди. Бу ҳақда Пентагоннинг матбуот котиби Патрик Райдер хабар берди.

Унинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар етти мингдан ошиқ ва Американинг 26 мамлакат-иттифоқчилари ўн бир мингдан зиёд украиналик ҳарбийларни ўқитиб берди. Ҳарбийлар қирқдан зиёд дастурлар бўйича “йигирмадан ортиқ тизимларда ишлаш”ни ўргандилар.    

АҚШ ҳокимияти ва унинг европалик иттифоқдошлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Москвадаги ваколатхонасини Украина ҳудудидан  гўёки мажбурлаб болаларни Россияга олиб чиқиб кетилгани тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш учун экспертлар гуруҳи тузиш ишига жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Ведант Патель маълум қилди.

“Мазкур миссия зиммасига, шунингдек, бу мавзуда ҳар қандай маълумотни тўплаш, уни таҳлил қилиш ҳамда зарур ҳолларда уларни миллий, минтақавий ва халқаро судлар ёки трибуналларга бериш вазифаси юкланади”, дейилади ҳужжатда.

ЕИнинг иқтисодий фаровонлиги  ва миллий хавфсизлиги Хитой билан муносабатларга боғлиқ бўлади, деб баёнот берди Еврокомиссия раҳбари  Урсула фон дер Ляйен.

Унинг сўзларига кўра, “Хитой – сулолаларнинг юксалиши ва қулаши орқали илк цивилизациядан бошланган ноёб тарихга эга мамлакат. 50 йилдан камроқ вақт ичида Хитой кенг тарқалган қашшоқлик ва иқтисодий изоляциядан дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётига ва кўплаб илғор технологиялар бўйича етакчи мамлакатга айланди”.

Украина атрофидаги зиддиятнинг тинчлик режаси амалга оширилиши кўзда тутилган аниқ ва адолатли бўлиши керак. Бу ҳақда Венгрия Президенти Каталин Новак баёнот берди.

“Можарони узил-кесил ҳал этиш учун беш тамойил таклиф қиламан: тинчликка эришишга интилиш; инқирозни кескинлаштирмаслик; зиддиятни авж олдирмаслик, балки уни юмшатиш; урушаётган томонлар ва уларни қўллаб-қувватловчиларни музокаралар ўтказишга чорлаш: аниқ ва адолатли режа”.

Европарламентнинг ирландиялик депутати Мик Уоллеснинг айтишича, ЕИ Россияга қарши турмасдан, тинчликни истайдиган кўплаб ўз фуқароларининг баёнотларини эшитмасликка олмоқда.  

Аввалроқ Уоллес Украинадаги вазият туфайли бир неча марта Шимолий Атлантика альянси ҳаракатларини танқид қилган эди.  

“НАТО тинчлик ва хавфсизликка интилмаяпти”, деб баёнот берганди.  

33 фоиз америкаликлар Қўшма Штатлар Украинани ҳаддан зиёд  қўллаяпти, деб ҳисоблайди. Бу маълумотлар Куиннипэк университетининг Тадқиқотлар хизмати томонидан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларидан келиб чиққан.

Сўровда қатнашганларнинг 24 фоизи АҚШ Киевни зарур даражада қўлламаяпти, деган. 36 респондент эса ёрдамларнинг бу ҳолати етарли, деб билади.

Яримдан ошиқ (52 фоиз) респондентлар Президент Жо Байденнинг Украина инқирозидаги сиёсатидан норози эканини маълум қилган. Сўровда иштирок этганларнинг 40 фоизи Оқ уй саъй-ҳаракатларини қўллаган.  

Тадқиқот 23-27 март кунлари 1788 америкалик фуқаролар ўртасида ўтказилган.  

Аброр ХОН, ЎзА