Тинчлик ва фаровонлигимиз бардавом бўлсин
Инсонларга меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Бундай эзгу тушунчалар айниқса, муборак моҳи рамазонда янада кенг қулоч ёймоқда. Деҳқонободда ҳам муборак ой муносабати билан ифторлик тадбирлари давом эттирилмоқда.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Деҳқонобод туман бўлинмаси ташаббуси билан тумандаги “Бўстон” маҳалласида яшовчи рўзадорлар учун ифторлик дастурхони ёзилди. Ифторликда туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, йиғилганларни муборак Рамазон ойи билан қутлади.

Рўзадорлар юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва хайрли ишларнинг чекка қишлоқларгача етиб келаётгани ҳақида ўзаро сўзлашаркан, бу имкониятлар учун шукроналар айтишди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.