Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлик учун жон фидо қилган мард ўғлонлар хотирланди
19:46 / 2020-08-28

Оила аъзоларига Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширмоқда.


Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи ҳарбий хизматчилари мустақиллик йилларида тинч, осуда ҳаётимиз учун курашда қаҳрамонларча ҳалок бўлган марҳум ҳарбий хизматчиларнинг оилаларида бўлиб, уларнинг ёрқин хотирасини ёдга олмоқда.

Оила аъзоларига Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган пул маблағлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини топширмоқда.

Термиз туманидаги Тажрибакор маҳалласида улғайган Муҳиддин Эштемиров 1999-2000 йилларда Сариосиё ва Узун тумани тоғларида тинч, фаровон турмушимизни бузишга уринган жангарилар билан бўлган жангларда қаҳрамонлик кўрсатди. Шартнома асосида хизмат қилган сержант душман билан беаёв курашиб, Ватанга садоқати ва халқимизга муҳаббатини кенг намоён этди. Мустақиллигимизга раҳна солмоқчи бўлган жангарилар тўдасига ҳужум қилиб, мардларча ҳалок бўлди.

photo_2020-08-28_19-18-16.jpg

Бойсун туманилик марҳум ҳарбий хизматчи, сержант Машраб Жўраев ҳам Сариосиё туманида юз берган ана шу тўқнашувларда жасорат кўрсатди. Мамлакатимиз мустақиллиги, халқимиз осойишталиги учун жонини фидо қилди. Ҳар иккала мард ўғлон вафотидан сўнг давлатимизнинг юксак мукофоти – “Жасорат” медали билан тақдирланди.

Жанубий оператив йўналиши бошқарув гуруҳи штаби ҳарбий хизматчилари, Мудофаа вазирлиги хузуридаги жамоатчилик кенгашининг минтақавий бўлинмаси, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари мустақиллик учун жон фидо қилган марҳум ҳарбий хизматчи, сержант М.Эштемиров камолга етган оилада бўлиб, унинг порлоқ хотирасини, юксак инсонийлик фазилатлари ҳамда кўрсатган жасоратини ёдга олди. Оилаларига 1 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини топширди.

– Ўғлим Муҳиддинжон Ватан ҳимоячиси бўлганидан фахрланаман, – дейди М.Эштемировнинг онаси М.Диллиаева. – У қисқа умри давомида ёшларга ибрат бўладиган ҳаёт йўлини босиб ўтди. Ватан учун жасорат кўрсатди. Байрамлар арафасида ҳарбийлар келиб, ҳол-аҳвол сўраб турибди. Давлатимиз ғамхўрлик қилиб, моддий-маънавий қўллаб-қувватламоқда. Ўғлимнинг халқимиз ва сафдошлари қалбида абадий яшаётгани бизга далда бўлмоқда. Кўрсатилаётган бундай эътибордан миннатдормиз.

Шу куни Бойсун туманидаги Чорбоғ маҳалласида улғайган марҳум ҳарбий хизматчи, сержант Машраб Жўраев хонадонида ҳам худди шундай тадбир бўлиб ўтди.

photo_2020-08-28_19-18-17 (2).jpg

photo_2020-08-28_19-18-17.jpg