Тинчлик посбонлари билан учрашув
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ҳуқуқ-тартибот органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ва вилоятнинг турли соҳаларда ютуққа эришган ёшлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, улардан самарали фойдаланиш ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Психологик тренинг машғулотлари эса ёш ходимлар учун зарур касбий аҳамиятга эга бўлди.
[gallery-23869]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА