Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлик, осойишталик, дўстлик – энг катта бойлик
09:58 / 2025-08-28

Пойтахтимизда Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида Умуммиллий бирдамлик фестивали ўтказилди.

Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган ушбу тантанали тадбир Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти каби ташкилотлар билан биргаликда   ташкил этилди.

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси Қаҳрамон Сариев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Тожикистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги наинки мамлакат миқёсида, балки дунёнинг турли давлатларида баланд руҳда нишонланаётганини таъкидладилар.

–Шу кунларда байрам шукуҳи наинки мамлакатимиз, балки хорижда ҳам яққол сезилмоқда, – деди Қаҳрамон Сариев. – Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллигига бағишлаб АҚШда тантанали руҳда бўлиб ўтаётган нуфузли форумлар, тадбирлар бунинг ёрқин исботидир. Бугун мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари янги Ўзбекистонни барпо этишда аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиб, муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

–Ўзбекистон Республикаси Президентининг оқилона сиёсати туфайли бу диёрда кўплаб миллат вакиллари аҳилликда яшаб келмоқда, – деди Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода. – Бу ерда байрамларни аҳилликда нишонлаш яхши анъанага айланган. Юртингиздаги янгиланиш жараёнларига халқаро миқёсда юксак эҳтиром ва эътибор билан муносабатда бўлинмоқда.

Фестиваль доирасида иштирокчилар миллий маданий марказлар учун бунёд этилган файзли ва кўркам павильонлар, у ердаги турли миллат ва элатларнинг анъаналарини намойиш этувчи қизиқарли кўргазма билан танишдилар.

Фестивалда санъат усталари, ижодкор ёшлар, миллий маданий марказлар иштирокидаги катта концерт дастури намойиш этилди.

Назокат Усмонова,

ЎзА мухбири