ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги “Қирқинчи” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 253 нафар истиқомат қилади. Шундан 1 минг 150 нафари хотин-қиз, 694 нафари ёшлардан иборат.
Маҳаллада аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ҳар бир оила ҳолати ўрганилиб, эҳтиёжманд қатламга манзилли ёрдам кўрсатилмоқда.
[gallery-27160]
Ишсиз фуқароларни банд қилиш мақсадида уларни касб-ҳунарга ўқитиш, мавсумий ва доимий иш ўринларига йўналтириш ишлари йўлга қўйилган. Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида эса уларга имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратилмоқда.
Шунингдек, маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кўча ва хиёбонлар таъмирланиб, ёритиш тизимлари янгиланмоқда, аҳоли дам олиши учун қулай муҳит яратилмоқда.
Ушбу маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, яхши таълим олиши, касб-ҳунар ўрганиши, спорт ва ижод билан шуғулланиши учун ҳам яхши имкониятлар яратилган. Жумладан, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган беллашувларда маҳалладаги кўпгина иқтидорли ёшлар фаол иштирок этмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА