Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинч океанида гиёҳвандликка алоқадор кема йўқ қилинди
14:55 / 2026-02-06

АҚШ Қуролли кучлари Тинч океанида наркотрафик билан боғлиқ, дея гумонланган кемага зарба берилганини маълум қилди. Амалиёт натижасида икки киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси учун масъул бўлган Жанубий қўмондонлик хабар берди.

Баёнотда қайд этилишича, ушбу кема Тинч океани шарқий қисмида, гиёҳванд моддалар айланмасига оид муайян йўналишлар бўйлаб ҳаракатланган ва махсус вазифаларни бажарган.

Амалиёт чоғи Америка ҳарбий хизматчилари орасида йўқотиш кузатилмагани таъкидланган. Бинобарин, америкалик ҳарбийлар тарқатган суратларда айнан гиёҳванд моддалар ташилган кема акс этганига оид далил тақдим этилмаган.

Д.Ҳакимов, ЎзА