Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тимур Бекмамбетов ўзбекистонлик киноижодкорларга режиссёрлик ва продюсерлик касбларининг сирларини очиб берди
14:27 / 2021-06-16

Бугун Кинематография агентлигида режиссёр, сценарист, клипмейкер ва продюсер Тимур Бекмамбетов билан учрашув ташкил этилди.

Агентлик раҳбарияти, киноижодкорлар ва ёшлар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда режиссёр ўзининг самарали ижодий фаолияти ҳақида гапириб берди. Шунингдек, суҳбат давомида режиссёр томонидан Кинематография агентлиги ҳузуридаги “Ёшлик киностудияси"нинг ёш киноижодкорлари учун маҳорат дарси ташкил этилди. Тимур Бекмамбетов фаолияти давомидаги касбий тажрибаларини ёшлар билан бўлишиб, замонавий кинорежиссёр, кинопродюсер қандай бўлиши кераклигини чет эллик киномутахассислари тажрибалари мисолида сўзлаб берди. Режиссёр учрашув сўнгида ёшлар билан ўтган самимий мулоқот ўзида илиқ таассурот қолдирганини таъкидлади.

Тимур Бекмамбетов 1961 йил 25 июнда Қозоғистоннинг Гурев шаҳрида туғилган. Бугунги кунда у Қозоғистон ва Россиянинг етакчи режиссёрларидан бири ҳисобланади.  

 

ЎзА