English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тимсоҳлардан ҳам келгусида насл олиш режалаштирилмоқда
15:18 / 2024-09-16

Термиз ҳайвонот боғи яна бир ноёб жонивор билан бойиди. Жорий йилнинг июнь ойида Тошкент ҳайвонот боғидан олиб келинган 4 бош Нил тимсоҳи икки ой назоратда парваришланиб, томошабинлар учун кўргазма павильонига чиқарилди.

Африканинг чучук сувли жойларида яшайдиган Нил тимсоҳи сайёрамиздаги 26 мамлакатда учрайди. Уларнинг узунлиги 2 метр 94 сантиметрдан 4 метр 40 сантиметргача бўлади. Оғирлиги 225-415 килограмм тош босади. 

Сурхондарё вилояти марказига келтирилган тимсоҳлар махсус кўрикдан ўтказилиб, икки ой карантинда мослашиш даврини ўтади. Эндиликда ҳайвонот боғининг судралиб юрувчи жониворлари сафидан жой олган тимсоҳлар яхши ривожланмоқда. Айни пайтда улар асосан балиқ ва майда судралиб юрувчилар билан озиқлантирилаётир. 

Мутахассисларнинг айтишича, ёшу кекса томошабинларга ўгача завқ-шавқ улашаётган тимсоҳлардан ҳам келгусида насл олиш режалаштирилмоқда. 

 Холмўмин Мамараимов, ЎзА мухбири