Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил тараққиётнинг тарозиси
19:36 / 2020-10-21

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида худди шу сана муносабати билан маърифий тадбирлар ўтказилаётгани қувонарлидир.


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ўзбек тили байрами куни муносабати билан республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида худди шу сана муносабати билан маърифий тадбирлар ўтказилаётгани қувонарлидир.

Ана шундай маърифий тадбирлардан бири 20 октябрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида онлайн тарзда ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаментининг мудири, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев иштирок этди. Шунингдек, тадбирда институт раҳбарияти, профессор ўқитувчилар, талаба, магистрант ва меҳмонлар иштирок этишди. Жами 1000га яқин қатнашувчилар иштирокида ўтказилган тадбирга институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Рузимурат Чориев модераторлик қилди.

Тадбир аввалида институт ректори, профессор Ўктам Умурзаков барчани байрам билан самимий табриклади. Сўнгра А.Қирғизбоев департамент томонидан ўзбек тили ривожида амалга оширилган бир қатор ишлар хусусида тўхталиб ўтди.

photo_2020-10-21_19-35-54.jpg

Давлатимиз раҳбарининг "Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак", деган фикрлари ҳаёт учун йўлланма, тараққиёт учун қўлланма бўлиши аниқ.

Бугунги кунда Давлат тилини ривожлантириш департаменти ҳамда Атамалар комиссиясининг давлат тилининг ривожи ва унинг тарғиботи, оммалаштириш борасида бир қатор амалий, ижобий ишларни амалга ошираётганини таъкидлаш ўринлидир.

"Тил - тақдиримиз, тарихимиз тақозоси, тараққиёт тарозиси" деб номланган адабий-маърифий тадбирда талабалар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди, баъзи талабалар эса тилга бағишланган видеороликларини намойиш этишди.

photo_2020-10-21_19-35-57.jpg

Қайнар булоқнинг зилол сувига ташналик табиий ҳол. Сув экиннинг жони ва қони бўлса, сўз инсоннинг армони ва мояйи дармонидир. Ҳар иккаласи ҳам инсониятга зарур. Сув танага озиқ, сўз эса руҳиятга. Маърифатга ошна, маънавиятга ташна қалбларнинг тилимизга, қадриятларимизга меҳр-муҳаббати юқори бўлади. Эътиборнинг эҳтиромга, эҳтиромнинг эъзозга айланиши фуқароларимизнинг давлат тилига бўлган муносабатига боғлиқ. Бу эса чин маънодаги инсоний ва виждоний бурчимиз бўлиши табиийдир.

Зероки, Президентимиз таъбири билан айтганда, "Она тилимиз – миллий маънавиятимизнинг битмас-туганмас булоғидир. Шундай экан, унга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир."

Тилга муносабат фақат тилда, шиорларда эмас, балки амалиётда бўлиши зарурлигини Президентимиз қайта-қайта уқтиришлари бежиз эмас. Давлат тилининг ижтимоий-иқтисодий, расмий ва сиёсий жараёнлардаги ролини ошириш бобида Президентимиз ўрнак бўлаётгани сир эмас. БМТнинг Бош ассамблеясининг 75-сессиясида Олий минбардан туриб ўзбек тилида нутқ қилишлари халқимизни ва бошқа қардош халқларни ҳам ғурурлантириб юборгани сир эмас. Демак, ҳаммамиз тил ва нутқ маданиятини тўла ўзлаштирсак, амалда қўллай олсак, Давлат тилининг ижроси амалда деганидир.

Раҳимбой ЖУМАНИЁЗОВ,
Институт матбуот хизмати раҳбари