Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил миллатнинг руҳи, юрт таянчидир
11:26 / 2025-10-22

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Нукус филиалида “Она тили — миллат ифтихори” шиори остида тантанали байрам кечаси ўтказилди.

Тадбир давлат рамзларига ҳурмат ифодаси сифатида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳияларининг ижроси билан бошланди.  

Сўзга чиққанлар  ўз маърузаларида ўзбек тили, яъни давлат тили ҳақида фикр билдиришиб, уни асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг ватан олдидаги масъулияти эканини таъкидлашди. Дарҳақиқат тил — миллатнинг виждонидир. Она тилига беэътиборлик — миллий ўзликни йўқотиш демакдир.

Ҳақиқатан ҳам тил — миллатнинг кўзгуси, унинг тарихи ва маънавий қудратидир. Бугунги кунда давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ўзбек тили давлат бошқаруви, илм-фан, ахборот ва халқаро муносабатлар соҳаларида тобора мустаҳкам ўрин эгаллаб бормоқда.

Она тилига муҳаббат — бу фақат сўзга эҳтиром эмас, балки ватанга садоқат, миллатга меҳр, келажакка ишончдир. Шу маънода, 21 октябрь — нафақат тарихий сана, балки ҳар бир юртдошимиз учун маънавий уйғониш, миллий ғурур ва бирдамлик рамзидир.

Тадбир сўнггида иштирокчилар юртда тил нуфузини янада ошириш, унинг қўлланилиш доирасини кенгайтириш ва ҳар бир соҳада давлат тилининг равнақини таъминлаш — ҳар бир юртдошимизнинг бурчи эканини таъкидлаб ўтдилар.

Университет талабалари  ўзбек тилига бағишлаб ўқиган шеърлари ва саҳна кўринишлари билан иштирокчилар қалбига бир олам завқу шавқ улашдилар.

Довуд Абибуллаев, ЎзА