Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил – миллатнинг фахри, ғурури!
10:55 / 2020-10-22

Тил – ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуролидир. Айни чоғда орзу-умидларимиз, истиқлолимиз унда бўй кўрсатадиган, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди.

Тил – ўзаро муомала, алоқа воситаси, тафаккур қуролидир. Айни чоғда орзу-умидларимиз, истиқлолимиз унда бўй кўрсатадиган, қалбимиз ойнаси ҳамдир. Шунинг учун ҳам мустақилликка илк қадамлар ташланаётган даврдаёқ, 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди.

Ушбу сана мамлакатимиз, юртдошларимиз ҳаётидаги унутилмас, тарихий воқеага айланди. Шу билан бир пайтда тилимизнинг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш, юксалтириш учун ҳам беқиёс имконият яратилди. Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.


photo_2020-10-21_18-07-49.jpg

photo_2020-10-21_18-30-13.jpg

Сана муносабати билан жорий йил 19 октябрь куни "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ Бошқарувида Ўзбек тилига - Давлат тили мақоми берилганининг 31 йиллиги муносабати билан давра сухбати ташкил этилди. Унда компания Бошқаруви раиси Саидолим Насретдинов ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги қонунда она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилгани ҳақида гапириб ўтди ва барчани ушбу муҳим сана, ўзгача айтганда, байрам билан табриклади.

photo_2020-10-19_15-06-46.jpg

photo_2020-10-19_15-07-08.jpg

Шу куннинг ўзида компания фаоллари томонидан 77-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан байрам ташкил этилди. 
Тил – ўзлигимиздир, миллат қиёфасининг бир бўлаги, миллатнинг руҳи, давлат тимсоли, мулки, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир, - дея ўзбек тилимизни таърифлайди "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ Суғурта бўйича директори – Компания Бошқаруви раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Акрамжон Шаробиддинов.

photo_2020-10-21_18-11-01.jpg

photo_2020-10-21_18-11-18.jpg

Ушбу таълим муассасасида таҳсил оладиган болажонларимизнинг мурғак қалбига байрамона завқ улашиш мақсадида компания ҳодимлари болажонларга тил тарихи ва буюк адибларимизнинг шеърият дурдоналаридан мисралар ҳамда компания томонидан совғалар тақдим этди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Малика Ибрагимова ҳам ўзининг байрам табриги ва ижодий чиқишлари билан болажонларга шодлик улашди. 

Албатта, тилимизнинг гўзаллиги ҳамда нафосатини намоён этишда миллий адабиётимизнинг тутган ўрни беқиёс. Пойтахтимиз марказида миллий адабиётимиз буюк намоёндаларининг ҳайкаллари ўрнатилган Адиблар ҳиёбони қад ростлаган. "KAFOLAT sug`urta kompaniyasi" AJ ходимлари ҳиёбонга ташриф буюриб Ҳазрат Навоий бобомизнинг ҳайкали пойига гул қўйди. 
Шу билан бирга компания томонидан 21 октябрь «Ўзбек тили байрами куни» муносабати билан компаниянинг канал иштирокчилари ўртасида ўтказилган "Қадринг баланд бўлсин, она тилим!" номли аудио-видео шеърлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам Адиблар хиёбонида бўлиб ўтди. У ерда компания вакиллари томонидан танлов ғолибларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.