Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Тил – миллатнинг энг буюк қадрияти” танлови ғолиб ва совриндорлари аниқланди
17:15 / 2020-10-21

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган жавоблар таҳририят ижодий ходимларидан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилди ва ғолиб ва совриндорлар аниқланди.


Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганига 31 йил тўлиши ва жорий йилдан бошлаб 21 октябрь санаси “Ўзбек тили байрами куни” деб белгилангани муносабати билан Мудофаа вазирлиги “Ватанпарвар” газетаси таҳририяти томонидан ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари ўртасида “Тил – миллатнинг энг буюк қадрияти” деб номланган танлов ташкил этилди.

Қувонарлиси, танловда турли соҳа ва касб вакиллари фаол иштирок этди. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган жавоблар таҳририят ижодий ходимларидан иборат ҳайъат томонидан кўриб чиқилди ва ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Шерзод Ражабов эгаллади. 2-ўринни Тошкент шаҳар руҳий-асаб касалликлари клиник шифохонаси кардиологи Ҳулкар Ниёзова ва Фарм компанияси менежери Саида Ҳошимова, 3-ўринни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси Шерали Азизов, Фарғона шаҳридаги 2- умумтаълим мактаби ўқувчиси Исфандиёр Баҳовиддинов ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассиси Отабек Ражабов қўлга киритди.

Бугун, 21 октябрь куни Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментида танлов ғолибларини тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Танлов ғолиб ва совриндорлари диплом, китоб ва пул мукофоти билан тақдирланди.

– Ўзбек тилидек имконияти кенг, жозибадор, дунё саҳнида ўз мақомини мустаҳкамланаётган тил ҳақидаги танловнинг “Ватанпарвар”дек севимли нашримизда эълон қилингани, унда қатнашганим ва билимим юксак эътироф этилганидан мамнунман. Танлов туфайли жуда кўп адабиётларни мутолаа қилдим. Шу аснода билимларим янада бойиди. Бу мен учун жуда катта муваффақият, – дейди 1-ўрин соҳиби контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Шерзод Ражабов.

– Касбим шифокор бўлса-да адабиётга меҳрим бўлакча. Адабиётнинг асосини эса сўз, тил ташкил қилади. Кўп китоб ўқиганим танловда асқатди: ғолиб бўлдим, – дейди 2-ўрин соҳибаси Ҳулкар Ниёзова. – Мен ўзимни миллатпарвар деб биламан. Шунинг учун ҳам ўзбек тилига меҳрим баланд, уни ардоқлайман.

photo_2020-10-21_17-14-36.jpg

photo_2020-10-21_17-14-41.jpg

photo_2020-10-21_17-14-43.jpg