Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил – миллат кўзгуси
19:00 / 2019-10-17

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.


Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг Сурхондарё вилоятидаги ҳарбий қисмларида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Термиз шаҳрида ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бирида жорий йилнинг 21 октябрь куни қабул қилинганига ўттиз йил тўлаётган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни она тилимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосини яратиб, юксак мақомга эга бўлишида муҳим ўрин тутгани алоҳида таъкидланди. Айни пайтда ўзбек тили давлат ва жамият бошқаруви, давлатлараро муносабатлар, илм-фан, таълим-тарбия, тиббиёт, спорт, маданият, санъат каби барча жабҳалар қаторида ҳарбий соҳада ҳам кенг қўлланилаётгани эътироф этилди. Дунёнинг турли давлатларида ўтказилаётган тадбирларда она тилимиз баралла янграётгани ёшу кексанинг фахр-ифтихор туйғуларини юксалтираётгани ҳақида фикр алмашилди.

– Мамлакатимизда миллий ривожланишнинг янги босқичи бошланган ҳозирги пайтда она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таҳсинга сазовордир, – дейди шартнома асосида хизмат қилаётган сержант О.Қурбонов. – Бунга пойтахтимизда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилиб, она тилимизнинг тарихини мукаммал ўрганиш ва ривожлантириш йўлида кенг қамровли илмий ишлар олиб борилаётгани, жойларда атоқли аллома ва адибларимиз номлари билан аталган ижод мактаблари барпо этишга киришилгани ҳам яққол мисолдир. Она тилимизга давлат даражасида юқори аҳамият қаратилаётгани ёшлар, шу жумладан, биз ҳарбийларнинг Ватанга муҳаббат, юртга садоқат, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат ҳиссимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида шу куни чегарачилар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун Фарҳод ва Ширин гуруҳининг “Севги – бу ҳаёт” номли концерт дастури намойиш этилди.

Тадбир иштирокчилари ўзбек тилига чуқур ҳурмат ва эҳтиром рамзи сифатида Термиз шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

7.jpg

4.jpg

1.jpg