English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил – маънавият сарчашмаси
16:36 / 2021-12-06

Бухоро вилояти Шофиркон туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият бўлимлари, мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Тадбир Президентимизнинг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармони ҳамда Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартдаги ПҚ-5040 қарорида белгиланган вазифалар ижросини корхона, ташкилот ва таълим муассасаларида таъминлаш масалаларига бағишланди.
Ўқув-семинарда туман давлат солиқ инспекцияси иш ҳужжатларини ўрганиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг фаолиятини янада яхшилаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Ўқув-семинар доирасида тумандаги 4-умумтаълим мактабида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи, журналист, публицист Аҳад Ҳасан хотирасига бағишланган ижодий учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Ш. Сулаймонов ҳамда Аҳад Ҳасаннинг оила аъзолари, бир қатор ижодкорлар иштирок этди. Ижодкор, истеъдодли ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади. 
Корхона ва ташкилотлар ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорликни яхшилаш мақсадида халқ таълими бўлими ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигида “Тил – маънавият сарчашмаси” номли адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирни Шофиркон тумани ҳокими ўринбосари А.Қазоқов очиб берди. Кеча доирасида бешта шарт асосида танлов ўтказилди. Унда “Миллат фидоийлари“ ҳамда “Моҳитобон” жамоалари ўзаро беллашди.
Иштирокчиларда халқ оғзаки ижоди, мумтоз адабиёт намуналаридан куй-қўшиқ ва рақс, саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар катта таассурот қолдирди. 3-сон мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг чиқишлари барчага манзур бўлди. Танлов якунига кўра, халқ таълими бўлимининг  “Миллат фидойилари“ жамоаси ғолиб бўлди. Барча иштирокчилар туман ҳокимлигининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўқув семинар якунида вилоятда давлат тилида иш юритиш бўйича ҳоким маслаҳатчиси А.Рустамов, давлат тилида иш юритиш ва малака ошириш маркази вилоят бўлинмаси раҳбари Б. Жўраева, РМММ Бухоро вилояти бўлими мутахассиси А. Раҳматуллаев, РМММ Жондор тумани бўлинмаси раҳбари Л. Эргашовалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Маънавият ва маърифат маркази 
Бухоро вилояти бўлими Шофиркон тумани бўлинмаси