Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тил байрамига бағишланган тадбир
17:12 / 2025-10-21

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан оталиққа олинган Нукус шаҳридаги 31-сонли умумтаълим мактабида Ўзбек тили байрами завқли таассуротларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Унда божхона бошқармаси ходимлари, мактаб жамоаси ҳамда ота-оналар иштирок этишди.

Божхона қўмитаси томонидан республика ёш олимлар кенгаши билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг янги божхонаси” шиори остида республика миқёсида иншолар танлови ўтказилган эди. “Янги Ўзбекистоннинг энг ёш таҳлилчиси”,  “Янги Ўзбекистоннинг янги божхоначиси”, “Янги Ўзбекистоннинг ижодкор тадбиркори”,  “Янги Ўзбекистоннинг фидойи божхоначиси” ҳамда “Янги Ўзбекистоннинг тажрибали қалам соҳиби” каби 5 та номинация бўйича ўтказилган танловга 1000 дан ортиқ иншо келиб тушганлиги қайд этилди.  Унда бошқарма томонидан оталиққа олинган 31-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам фаол иштирок этгани, бу каби танловлар ёшларни Ватанга садоқат, она тилимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилиши таъкидланди.

Божхона ходимлари мактаб жамоасини байрам билан қутлаб, ёш авлодни тарбиялашдаги ишларида муваффақиятлар тилади.  

Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган, давлат тилига  бағишланган бадиий чиқишлар, ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар эса йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири