Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИКА Ўзбекистонга аввал қандай дўст бўлса, ҳозир ҳам, келгусида ҳам шундай ишончли дўст
07:30 / 2020-02-19

Саркан КАЯЛАР, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ижрочи директори:


Саркан КАЯЛАР, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ижрочи директори:

– Ўзбекистон Президентининг бу галги ташрифи ҳам тарихий ташриф бўлиб, биз бундан жуда мамнунмиз. Хабарингиз бор, Шавкат Мирзиёев Анқарада Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида ўтадиган икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади. Бу Кенгаш икки давлат муносабатларида туб бурилиш ясайдиган муҳим воқеа. Шу боис, биз бундан жуда хурсанд ва ҳаяжондамиз.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Ўзбекистонда 1993 йилдан буён фаолият олиб боряпти. Таълим, тиббиёт, малака ошириш каби бир неча йўналишларда мақсадли лойиҳаларни амалга оширдик. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон катта ўзгаришлар ва тараққиёт даврини бошлади. Ҳаракатлар стратегияси ва бошқа кўплаб истиқболли дастурларга ҳамоҳанг мамлакатингиз раҳбарияти кўзлаган мақсадлар йўлида биз ҳам ўз лойиҳаларимизни амалга ошираяпмиз.

Албатта, аввалги йилларга қараганда сўнгги йилларда фаолиятимиз натижалари ҳам ўсди. Хусусан, 2018 йилда Тошкентда ўтган икки давлат муносабатида туб бурилиш ясайдиган олий даражадаги музокаралар бизнинг лойиҳаларимизга ижобий таъсир кўрсатди. Аввалги йилларга қараганда, Ўзбекистонда кенг кўламли муҳим лойиҳаларни татбиқ этдик. Юртингизга тез тиббий ёрдам машиналари топширдик, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликдаги лойиҳани амалга оширдик. Юзлаб давлат ходимларини кутиб олдик, Туркиядан ҳам делегацияларимиз сафар уюштирди. Шавкат Мирзиёев белгилаб берган тараққиёт йўлида биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшдик. Келгуси йилларда бундай лойиҳаларимиз янада кўпайишига умид қиламиз.

Бугун Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари билан учрашиб, ТИКАнинг истиқболли лойиҳаларини маслаҳатлашиб олдик. Ўзбек қардошларимиз, дўстларимиз билан биргаликда янада самарали ишларни бажарамиз. Таълим, тиббиёт соҳалари ҳар доим муҳим йўналишимиз бўлиб қолади. Қолаверса, Орол инқирозига малҳам бўлиш илинжида туркиялик дўстлар сифатида кўмаклашиш ниятидамиз.

Ўзбекистон тарихи ва маданиятини асрашга ҳисса қўшиш эзгу мақсадимиздир. Биз икки давлат учун ҳам аҳамиятга эга тарихий меросни Туркия номидан реставрация қилишни истардик. Келгусида Бухоро Аркидаги масжидни Ўзбекистондаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қайта таъмирлашни бошлаймиз. Давлат раҳбарларининг бу учрашуви бошида айтганимдек, ўзаро муносабатларда туб бурилиш ясайдиган учрашув бўлишига ишонаман. Икки мамлакат раҳбари жуда самимий ва илиқ муносабатдалар. Халқларимиз ҳам дўст ва қардош, бу муносабатларимизда ҳам акс этади.

Жаноб Мирзиёевнинг Ўзбекистон учун амалга ошираётган олий мақсадлари йўлида ҳисса қўшиш бундан кейин ҳам энг муҳим йўналишимиз бўлиб қолади. ТИКА Ўзбекистонга аввал қандай дўст бўлган бўлса, ҳозир ҳам, келгусида ҳам шундай ишончли дўст бўлиб фаолият олиб боради.