Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТIKA Фарғонада бир қатор лойиҳаларда ҳамкорлик қилади
17:46 / 2020-09-14

Фарғона вилоятида туркиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда қирқдан зиёд корхоналар тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш, гиламчилик ва саноатнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.


Фарғона вилоятида туркиялик сармоядорлар билан ҳамкорликда қирқдан зиёд корхоналар тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилиш, гиламчилик ва саноатнинг бошқа соҳаларида фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, кейинги пайтда дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Фарғона вилояти делегациясининг жорий йилнинг август ойида Туркия Республикасига қилган амалий сафари якунлари бўйича қиймати 71,5 миллион долларлик инвестициявий ҳамда 170,1 миллион долларлик экспорт келишувларга эришилгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней ўртасида бўлиб ўтган самимий мулоқотда бу борада ҳаётга татбиқ этилаётган эзгу ташаббуслар самараси алоҳида эътироф этилди.

photo_2020-09-14_17-43-55.jpg

Фарғона ва Бурса вилоятлари ўртасида кенг қамровли дўстона муносабатлар кўлами тобора кенгайиб бораётгани, Марғилон шаҳрида Бурса Улудағ университети филиали ташкил этилаётгани ўзаро ҳамфикрлик ва ҳаммаслаклик тамойилига асосланган алоқалар йилдан-йилга яхшиланиб бораётганидан далолат беради.

Ўз навбатида ТIKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари самимий қабул учун вилоят ҳокимига миннатдорлик билдириб, ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳаларга юксак ишонч билдирди.

Учрашувда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, таълим муассасалари фаолиятини замонавий мезонлар асосида таъмирлаш мақсадида амалга оширилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар муҳокама этилди. Туризм, енгил саноат, чорвачилик сингари тармоқларда ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш истиқболлари ўрганилди.