Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Tik Tok”да икки миллат орасига нифоқ солмоқчи бўлган шахс 15 суткага қамалди
15:21 / 2022-10-19

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.А. “Tik Tok” платформасида очган профили орқали қўшни давлат фуқароси билан ўзаро “BATL” қилиши натижасида, иккинчи тарафни турли ножоиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, икки миллат вакиллари орасида нифоқ келтириб чиқаришга қаратилган ҳатти харакатларни содир қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи TikTokkerга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

ЎзА