English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТИФ Миллийбанк: Сифатли хизмат – фаолиятимизнинг асосий мезони
19:16 / 2019-11-04

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Самарқанд вилоятига пресс-тур ташкил этилди.


Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Самарқанд вилоятига пресс-тур ташкил этилди.

Икки кунлик пресс-турнинг дастлабки кунида журналистлар Ургут туманида бўлиб, “Ургут Микро Метал” ва “Ургут Агро – Вед Сервис” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан танишди.

2017 йилда фаолияти йўлга қўйилган “Ургут Микро Метал” корхонаси бир марталик соқол олгич, тиш тозаловчи воситалар, шунингдек, атторлик буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

photo_2019-11-04_19-15-34.jpg

Корхона қиймати 460 минг доллар бўлган мазкур лойиҳани молиялаштириш учун ТИФ Миллийбанкдан молиявий кўмак сўраб, мурожаат қилган. Банк томонидан лойиҳа учун 391 минг доллар кредит ажратилган. Банк кредити ва тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан корхона Хитойнинг етакчи “YIWU MAOTENG IMPORT AND EXPORT CO LTD” компанияси замонавий технологиялари билан жиҳозланган.

Айни пайтда 20 киши меҳнат қилаётган корхона томонидан нафақат ички бозорнинг шу турдаги маҳсулотга бўлган талабини қондириш, балки маҳсулотни Россия, Хитой ва Қозоғистонга экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

photo_2019-11-04_19-15-31.jpg

“Ургут Агро – Вед Сервис” корхонаси 2015 йилда ташкил этилган бўлиб, қуритилган меваларни тайёрлашга ихтисослашган.

Мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 3,7 миллиард сўм бўлиб, банк томонидан лойиҳани амалга ошириш учун 2,5 миллиард сўм кредит ажратилган.

Айни пайтда мазкур корхонанинг 20 нафар ишчи-хизматчилари томонидан сифатли қуритилган мевалар тайёрланиб, Россия, Хитой, Афғонистон, Тожикистон ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

photo_2019-11-04_19-15-32.jpg

Пресс-турнинг иккинчи кунида ОАВ ходимлари банкнинг Самарқанд вилояти бўлими фаолияти билан яқиндан танишди.

Банк вилоят бўлими томонидан айни пайтда қарийб 326 минг мижоз, шу жумладан, 30 мингга яқин юридик ва қарийб 296 минг жисмоний шахсларга сифатли банк хизматлари кўрсатилмоқда. Эътиборли жиҳати, йил бошига нисбатан банк мижозлари сони 17 минг 286 тага кўпайган. Айни пайтга қадар эса бўлим томонидан мижозларга қарийб 806 миллион сўм кредит ажратилган.