Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини кўпайтириш белгиланмоқда
20:28 / 2024-10-06

Навоий вилояти Учқудуқ туман касб-ҳунар мактабида ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган мазкур учрашувда дастлаб йиғилганларга партиянинг сайловолди дастури ҳақида маълумот берилди.  

Таъкидланганидек, 5 та мақсад ва 500 та вазифани ўз ичида жамлаган ва дастуриламал вазифасини ўтовчи ушбу ҳужжатда тиббиёт соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.  

Партия сайловолди дастурида аҳоли ўртасида касалликларни кескин камайтириш, соғлом турмуш тарзини фаол жорий этиш, ўртача умр давомийлигини 78 ёшга етказиш, келгуси беш йилда бюджетдан тиббиётга ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини камида 2 карра ошириш оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш кўрсатилган.  

Тадбирда партия нодавлат тиббиёт муассасаларига аҳолининг ҳаёти, соғлиги ва санитария-эпидемиологик хотиржамлиги учун юқори даражадаги хавф-хатар билан боғлиқ тиббий фаолият турларидан бошқа барча тиббий хизматларни кўрсатишга, мураккаб операцияларни амалга оширишга рухсат бериш ва лицензиялаш тартибини янада соддалаштиришни таклиф этилаётгани айтиб ўтилди.

Тарғибот тадбирида номзодлар сайловчиларни бўлажак сайловда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлашга чақирди ва сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад ва вазифалар акс этган буклет ҳамда варақалар тарқатилди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири