Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
18:02 / 2023-05-26

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган соҳа ходимлари томонидан хориж тажрибаси асосида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари йўлга қуйилган. Эндиликда ушбу турдаги амалиётлар вилоят ва туман миқёсидаги тиббиёт муассасаларига ҳам етиб келди.

Илгари Сирдарё вилоятида рентген-эндоваскуляр хирургия бўлимида уйқу, оёқ, сон, қорин, буйрак ва бошқа юрак қон томир артериялари билан боғлиқ 35 турдаги юқори технологик ташхислаш, даволаш, жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилган эди. Бугунги кунда Гулистон тиббиёт кластерида буйрак трансплантацияси, таянч ҳаракат тизими билан боғлиқ эндопротезлаш, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиалида 70 турга яқин оператив даволаш усуллари жорий этилди.  

–Жарроҳлик амалиётлари пойтахтда ва вилоят марказидаги тиббиёт муассасаларида ўтказилган бўлса, эндиликда туман миқёсидаги даволаш профилактика муассасаларида ҳам амалга оширилмоқда, – дейди Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов. – Бундай амалиётларни вилоят миқёсидаги даволаш профилактика муассасаларидагина эмас, олис ҳудудларда йўлга қуйилгани ушбу турдаги амалиётларга муҳтож бўлган фуқароларнинг  вақт ва маблағини тежашга хизмат қилмоқда.  

Соҳа ходимларининг билим ва тажрибасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили вилоят ва туман даволаш профилактика муассасаларида ишлаётган сирдарёлик мутахассислардан 8 нафари хорижда ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларда ўз малакаларини ошириб қайтди. Жорий йил ўн нафар мутахассислар малакасини ошириш учун хорижга ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига юборилди.  

Бу ҳудудларда “Инсон қадри учун” эзгу тамойили асосида ўтказилаётган уч босқичли тиббий кўриклар соғлиғида муаммоси бор, даволанишга муҳтож беморларни соғлом ҳаётга қайтариш, умр кўриш давомийлигини узайтириш имконини бермоқда.  

Ўтган йили кам таъминланган, ижтимоий аҳволи оғир бўлган 557 нафар фуқарода мураккаб ва юқори технологик амалиётлар ўтказилди. Ушбу амалиётлар учун кетган барча харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилди.  

Ш. СУЯРОВ, ЎзА