Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётдаги долзарб масалалар муҳокама қилинди
09:55 / 2024-03-18

Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги даволаш-профилактика ва бирламчи тиббий-санитария муассасаларини аҳолига янада яқинлаштириш, тиббий хизмат турини кенгайтириш, сифат кўрсаткичини яхшилаш, аҳолини саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда хатловдан ўтказиш каби долзарб масалалар ижроси юзасидан семинар ўтказилди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган семинарда Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Хакимов иштирок этиб, қуйи тизимдаги даволаш- профилактика муассасалари раҳбар ходимлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, у ерда фаолият олиб бораётган оила шифокори бошчилигидаги тиббий бригада аъзолари ва улар олдида турган долзарб ва кечиктириб бўлмас масалаларга алоҳида аҳамият қаратди.

Шу билан бирга тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини ошириш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида жойларда ва ҳудудларда манзилли ва мақсадли скрининг кўрикларини ташкил этиш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар, муҳокама қилинган масалалар юзасидан соҳа ходимларига кўрсатмалар берилди.

–Ўйлайманки, ўтказилган семинар соҳа ходимлари учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлди, – дейди Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов. – Энг асосийси, семинарда соғлиқни сақлаш тизимида бажарилган ишлар сарҳисоб ва таҳлил қилиниши баробарида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.  

Ш.Суяров, ЎзА мухбири