Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётда хориж тажрибаси
17:33 / 2023-12-19

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалида ўқув-амалий семинар ва маҳорат дарслари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда пойтахтимизнинг етакчи анестезиолог-реаниматолог шифокорлари иштирок этган тадбирда “Регионал анестезия. Қўшма анестезиянинг таркибида регионал анестезияни қўллаш ва амалиётлардан кейинги даврда оғриқсизлантиришнинг замонавий усуллари” мавзусида маърузалар тингланди. 

–Анестезиология соҳасида муҳим даврни бошлаб берган регионар анестезия тажрибасини Ўзбекистонда кенг кўламда татбиқ этишда халқаро ҳамкорлик алоқалари алоҳида аҳамият касб этмоқда, – дейди Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош анестезиолог-реаниматологи, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали хирург-реанимация, амалиётлар бўлими мудири Муродилла Эралиев. – Озарбайжон давлати клиникаларида бўлган чоғимизда Боку шаҳридаги замонавий клиникалардан бирининг анестезиология шўъбаси мудири сифатида ишлайдиган Майл Саъдиев Юсуф ўғлини Наманганга таклиф қилган эдик. АҚШ, Туркия тиббиёт мактабларида таҳсил олиб, катта тажриба тўплаган ҳамкасбимиз мамлакатимиз анестезиолог-реаниматологларига янги турдаги анестетиклар, уларни қўллаш ускуналаридан фойдаланиш йўл-йўриқларини тушунтириб, маҳорат дарслари ўтказди. 

Тадбирда анестетиклар ва уларни қўллаш ускунаси – “Стимуплекс” нейростимулятори тақдим этилди. Асосийси, ҳудудлардаги етакчи анестезиолог-реаниматологларнинг регионар анестезиологияга оид билим ва малака ҳосил қилишда катта имконият яратилди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур янгиликнинг ўзига хослиги шундаки, УЗИ (ультратовуш текшируви) назорати остида маҳаллий анестетиклар ёрдамида нерв тизимларини блокада қилиш билан тананинг оператив муолажа ўтказиладиган жойи оғриқсизлантирилади. Бемор ҳушини йўқотмаган ҳолда амалиёт оғриғини ҳис этмайди. 

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.