English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётда нейрохирургия йўналиши ривожланмоқда
14:17 / 2023-08-31

Тиббиётдаги ислоҳотлар натижасида сўнгги етти йилда нейрохирургия йўналишида улкан ўзгаришлар бўлмоқда. Маълумотларга кўра, илгари фақат республика марказида бажариладиган жарроҳлик ва даволаш амалиётларининг қарийб 40 фоизи юртимизнинг барча ҳудудида жорий этилди.

Нейрохирургия хизматининг кўлами ва ҳажми, тиббий хизмат сифати вилоятларда ортиб бораётгани, маҳаллий мутахассисларнинг ёш болаларда бош мия нуқсонлари бўйича юқори технологик жарроҳлик амалиётларини мустақил равишда бажариши бунга яққол мисол.  

Шунингдек, марказлар энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, турли нейрохирургик касалликларга чалинган беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатмоқда.  

Давлат томонидан нейрохирургия йўналиши бўйича ёш мутахассисларни хорижда малака ошириши фаол қўллаб-қувватланмоқда. Бу эса ёш шифокорларга замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлиб, кейинчалик олган тажрибаларини Ўзбекистон тиббиётига татбиқ қилишга имкон беради. Бундай кўмак тиббий ёрдам сифатини, шифокорларнинг касбий маҳоратини оширишга хизмат қилмоқда.  

Хусусан, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари сони авваллари йилига 10 мингтага етмаган бўлса, 2018 йилга келиб 9 минг 955 та, 2022 йилда 12 минг 277 етди.  

Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан нейрохирургия бўлимлари замонавий техник ускуналар билан таминланди.  

2022 йилда ҳудудларда 223 нафар аҳолида ўтказилган тиббий кўрикларда 975 нафар бемор аниқланиб, уларнинг 114 нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бунда бажарилган юқори технологияли амалиётлар улуши 48 фоизни ташкил этди.  

Шунингдек, 9 та янги жарроҳлик амалиётлари ўзлаштирилди, шу жумладан эпилепсия, бош мия фалажи, инсультнинг олдини олиш ва ўткир даврида даволаш, болаларда ретинобластома каби онкологик касалликка қон томир орқали химиотерапия ўтказиш, бош мия ўсмалари жарроҳлигини беморларнинг уйғоқ ҳолатида ўтказиш ва бошқа турдаги жарроҳлик амалиётлари йўлга қўйилди.  

100 нафардан ортиқ нейрохирург-шифокорлар хорижнинг турли мамлакатларидан Ўзбекистонда маҳорат дарслари ўтказиш ва конференцияларда қатнашиш учун келган. 108 нафар мутахассис ўз иш жойларида, 20 нафар мутахассис марказда, 15 нафар мутахассис хорижда юқори технологик амалиётлар учун қайта тайёрланди.  

Телетиббиёт орқали ҳудудларда ҳар йили 30 га якин масофавий тиббий маслаҳатлар ташкил қилиниб, беморларга яшаш жойида даволаниш имконияти яратилиб келинмоқда. Вилоятларда болалар нейрохирургияси учун ўрин ажратилди. Тиббий буюмлар ва дори воситалари билан таъминлаш 99 фоизни ташкил етди.  

Шундан кўриниб турибдики, нейрохирургия соҳасини ривожлантиришга қаратилган ушбу чора-тадбирларининг барчаси мамлакатимизда мазкур йўналишда кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини сезиларли даражада яхшиланишига олиб келди.  

 

Гулноза Бобоева,  

ЎзА