Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ютуқлари: илк бор она ва ўғил ўртасида йирик вена трансплантацияси амалга оширилди
20:08 / 2025-11-15

Ўзбекистон тиббиёти тарихида яна бир муҳим саҳифа очилди. Гап шундаки, Миллий тиббиёт марказида 71 ёшли қирғизистонлик она ва унинг 43 ёшли ўғли ўртасида ноёб вена трансплантацияси муваффақиятли амалга оширилди. Беморнинг оёқларидаги оғир қон айланиши бузилиши ампутация хавфини келтириб чиқаргани боис, оила аъзоси донор сифатида иштирок этиб, ўз онаси ҳаётини сақлаб қолди.

Операцияни Музаффар Маматқулов бошчилигида  юқори малакали қон томир жарроҳлари жамоаси амалга оширди.  

Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу турдаги амалиётлар мураккаб ҳолатларда оёқни сақлаб қолишнинг энг самарали усулларидан бири ҳисобланади. Ҳозирда беморнинг ҳам, донорнинг ҳам аҳволи барқарор.  

Таъкидлаш жоизки, ушбу тарихий ютуқ бир инсон ҳаётини сақлаб қолди, оиласига қувонч улашди. Шунингдек, юртимиз тиббиётида янги имкониятлар ва умидлар эшигини очиб, юқори малакали мутахассисларимиз салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА