English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимларининг меҳнати эътироф этилди
11:05 / 2022-11-13

Юртимизнинг барча ҳудудлариларида бўлгани каби Андижон вилоятининг туман ва шаҳарларида ҳам тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланмоқда.

Ушбу сана муносабати билан Хонабод шаҳар ҳокими Машъалбек Тажибаев бошчилигида сектор раҳбарлари шаҳарда тиббиёт тизимида фаолиятини олиб бораётган меҳнат жамоалари вакиллари билан учрашди.  Жумладан, сектор раҳбарлари шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг барча бўлимларида бўлди, тиббиёт ходимлари билан мулоқотлдар ўтказди.  

Учрашув давомида Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, тиббий муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, ижтиоий муҳофазасини кучайтириш, улар учун қулай иш шароитлари яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.  

Айни кунда 45 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган Хонабод шаҳрида 120 дан ортиқ ўринли Марказий шифохона, унинг бўлимлари, шунингдек, 3 та оилавий шифокорлик пункти, 1 та оилавий поликлиника ҳамда амбулатор ва стационар даволаш имконига эга 250 ўринли 10 дан ортиқ хусусий тиббий муассасаси фаолият кўрсатмоқда.  

Учрашув ва мулоқотларда тиббиёт ходимларининг масъулиятли меҳнатлари алоҳида эътироф этилиб, уларга байрам совғалари топширилди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА