Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари спортда ҳам пешқадам
10:16 / 2025-10-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Жиззах политехника институтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида анъанавий спартакиаданинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда туманлардан саралаб олинган 15 та тиббиёт муассасасининг 200 нафарга яқин ходими мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро беллашди. Мусобақалар қизғин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, маҳорат ва жисмоний тайёргарлиги, шунингдек, спортга бўлган қизиқишини намойиш этди.

- Ходимлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда бу каби мусобақалар муҳим аҳамиятга эга, - дейди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши раиси Мелитожи Ёқубов. - Спорт тадбирлари ходимларнинг жисмоний фаоллигини ошириш билан бирга, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга ҳам хизмат қилади. 

Якуний натижаларга кўра, мини-футбол бўйича Жиззах вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўлса, стол теннисида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ходими Шаҳзод Асқаров ҳамда Пахтакор туман тиббиёт бирлашмаси вакили Дурдона Эрматова ғолиб деб топилди.

[gallery-25643]

Дўстлик туман тиббиёт бирлашмаси ходими Ғанишер Маҳамматов ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали вакили Шоира Музаффарова шахматда барча рақибларини мот қилди. Шашка баҳсларида эса Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси ходими Бахтиёр Абдуназаров ҳамда вилоят юқумли касалликлар шифохонаси вакили Азиза Йўлдошева пешқадам бўлди.

Жамшид ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА