Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари шарафланди
17:26 / 2025-11-07

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида байрам муносабати билан тиббиёт ходимлари учун тантанали тадбир ташкил этилди. 

Маросимда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сўз олиб, соғлиқни сақлаш тизимининг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида эътироф этди, соҳа ходимларини касб байрами билан қутлади. 

Тизимда алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди. 

[gallery-26131]

Байрам тадбирида воҳанинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА