Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари шарафланди
10:12 / 2022-11-13

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда “НКМК жамғармаси” давлат муассаcасига қарашли тиббиёт муассасалари вакиллари, соҳа жонкуярлари иштирок этди.

Тадбирда “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси – Бош директори Қ.Санақулов шарафли касб эгалари меҳнатини юксак эътироф этиб, байрам билан табриклади.  

[gallery-9545]

Анънага кўра, бир гуруҳ соҳа илғорлари, фидойи шифокор ва ҳамширалар меҳнати муносиб тақдирланди. Жумладан, 1 нафар шифокорга “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, 21 нафар соҳа ходимига “НКМК фахрийси” унвони ва  3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони, 2 нафар соҳа фидойисига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фахрий ёрлиғи топширилди.

“Фарҳод” маданият саройи бадиий жамоалари ва ижрочилари томонидан туҳфа этилган куй-қўшиқлар даврага янада файз бағишлади.

 

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА