Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари шарафланди
12:05 / 2021-09-03

Андижонда тиббиёт ходимларига “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишонлари топширилди.

Тадбирда кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва савияси юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Айниқса, коронавирус пандемияси даврида шифокорларнинг қаҳрамонона фаолияти, фидойиликлари алоҳида эътироф этилди. 

Вилоятда биргина жорий йилнинг ўзида аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича жуда катта хажмдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, 19-24 апрель кунлари 547 минг 234 нафар болаларда оммавий дегелментизация тадбирларининг 1-тури ўтказилди.

[gallery-3752]

“Аёллар дафтари”га киритилган 29 минг 857 нафар аёллар, жумладан, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 3 минг 16 нафар хотин-қиз  1 июнга қадар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик ўтказиш учун 784 та тиббий бригадалар ташкил этилиб, улар 12 турдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Тиббий кўрик тадбирларига 762 нафар шифокор, 2 минг 789 нафар ҳамшира жалб этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов эсдалик нишонларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Барчани Мустақиллик байрами ва мукофотлар билан табриклади.

– Биз, шифокорлдарнинг камтарона меҳнатлари эътироф этилиб, эсдалик нишони билан тақдирланганимиздан беҳад мамнунмиз, – дейди Андижон вилояти "Она ва бола скрининг маркази" директори Раънохон Саттарова. –  Ушбу мукофот бизга ишонч, қуч-қувват ва зиммамизга катта масъулият юклайди. Халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат),

ЎзА