ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши ташаббуси билан Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш марказида Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Мурожаатномада белгиланган соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи тиббий ёрдамни кучайтириш, тиббиёт ходимлари меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилган устувор вазифалар атрофлича тушунтириб берилди.

Шунингдек, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, замонавий тиббий технологияларни жорий этиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда тиббиёт ходимлари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.


Муҳокамалар давомида тиббиёт ходимлари Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг амалий аҳамияти, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларда тутган ўрни ҳамда келгусидаги устувор йўналишлар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири.