Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимлари беллашди
13:24 / 2025-10-02

Навоий вилоятидаги тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган мусобақа қизғин баҳсларга бой бўлди.

Якунда мини-футбол бўйича 1-ўринни Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, стол теннисида эркаклар ўртасида Навоий вилояти санитария-эпидемиология хизмати ва жамоат саломатлиги ҳимояси, аёллар ўртасида Конимех туман тиббиёт бирлашмаси, шахматда эркаклар ўртасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиали, аёллар ўртасида Нурота туман тиббиёт бирлашмаси, шашкада эса эркаклар ўртасида Республика тез тиббий ёрдам маркази Навоий филиали ҳамда аёллар ўртасида Кармана туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА