Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт ходимига зарар етказган ўн беш суткагача қамалиши мумкин
13:49 / 2023-03-02

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини ҳимоя қилишга эҳтиёж пайдо бўлгани сир эмас. Чунки беморлар ва уларнинг яқин қариндошлари томонидан тиббиёт ходимларига тажовуз қилиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди.

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон  Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилмоқда.  

Сенаторлар муҳокама қилган шундай мазмундаги қонун билан  тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда.  

Бундай ноқонуний фаолиятни амалга оширган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси берилиши мумкин. 

Кодекснинг 305-моддасида мазкур тоифадаги ишларни кўриб чиқиш муддати уч суткани ташкил этиши қайд этилган.  

Қонун тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олади. Шифокорлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини оширишга, фуқароларга ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишига хизмат қилади.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА