Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда
17:22 / 2024-12-12

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга ошириш юзасидан 2024-2025 йилларга мўлжалланган миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот таҳлил маркази ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМнинг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси мутахассислари иштирок этди.

Йиғилиш давомида мамлакатимизда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни, шунингдек кучли таъсир қилувчи моддаларнинг қонуний муомаласи бўйича меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳамда тегишли бандлар ижроси бўйича кўтарилган саволлар муҳокама қилинди.

***

Болалар миллий тиббиёт марказида навбатдаги жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилди.

8 ёшли беморга Артифакия, OD – иккаламчи катаракта, қорачиқ эктопияси, окклюзия ва секклюзияси, IOL дислокацияси ташхиси қўйилиб, офтальмология бўлими шифокорлари томонидан бир вақтнинг ўзида бир нечта амалиёт бажарилди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу операция нафақат боланинг кўриш қобилиятини тиклаш, балки унинг ҳаёт сифатини яхшилаш йўлида муҳим қадам бўлди.

***

Миллий тиббиёт марказининг бир гуруҳ тажрибали ҳамширалари Озарбайжон пойтахти Бокуда жойлашган Бона Деа клиникасида тажриба ўтамоқда. Илғор усуллар, халқаро стандартлар асосида ташкил этилган жараёнлар ва хизмат кўрсатишнинг замонавий ёндашувлари билан яқиндан танишмоқда.

Шунингдек, мазкур сафарда марказнинг кадрлар бўлими мутахассиси ҳам иштирок этиб, тиббиёт соҳасидаги кадрлар масаласи бўйича тажриба ва билимларини бойитмоқда. Бу, келгусида тиббий хизмат ва бошқарув жараёнларини янада самарали ташкил этишда қўл келади.

***

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Туркиянинг “Саğлик Гроуп“ ташкилоти мутахассислари ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан, экспертлар Жиззах, Фарғона, Хоразм Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш билан боғлиқ ишлар билан танишди.

Улар 3 кун давомида 5 та гуруҳга бўлиниб, шифохоналарда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида бўлиб, бирламчи тиббий санитария ёрдамини такомиллаштириш,тиббий суғурта тизимини жорий этиш ва тизимни рақамлаштириш, шифохоналарда тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш, фармацевтикани ривожлантириш ва дори воситалари таъминоти, тиббий асбоб- ускуналар самарадорлигини ошириш, шошилинч ва тез тиббий ёрдамни ривожлантириш масалаларини ўрганиб, соҳа ходимлари билан фикр алмашди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА