Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда
17:37 / 2024-09-10

Ўзбекистонга шу йилнинг биринчи ярмида жами 67,4 минг нафар чет эл фуқароси даволаниш мақсадида юртимизга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 31,1 минг нафарга ёки 85,8 фоизга ошган.

Хусусан, жорий йилнинг январь-июль ойларида Тожикистондан 51 603 нафар, Қозоғистондан 7 735 нафар, Қирғиз Республикасидан 6 218 нафар, Россиядан 1 135 нафар, Туркманистондан 587 нафар, Туркиядан 24 нафар; Афғонистондан 19 нафар, Озарбайжондан 9 нафар ва бошқа давлатлардан 61 нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган.

***

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи лицензиатлар, лицензияловчи комиссиянинг 2024 йил 4 сентябрдаги қарорига биноан бекор қилинган лицензиялар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун берилган сертификатлар ва транзит рухсатномалар тўғрисидаги ахборотлар янгиланди.

***

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва "Roche Pharmaceuticals" компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди. Унда ҳамкорликнинг бир қанча муҳим йўналишлари кўриб чиқилди. Шунингдек, замонавий дори воситаларининг мавжудлигини кенгайтиришга қаратилган қийматга йўналтирилган моделлар ёрдамида беморларнинг инновацион дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ёндашуви муҳокама қилинди.

Учрашув якунида батафсил ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун навбатдаги учрашувни тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу ташаббуслар Ўзбекистон фармацевтика саноатида сезиларли яхшиланишларга олиб келиши ва беморларга тиббий ёрдам сифатини ошириши кутилмоқда.

***

Миллий тиббиёт марказида марказ фаолиятини такомиллаштириш ҳамда соҳа олдида турган муҳим вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилиш давомида марказнинг малакали мутахассислари томонидан тиббий хизмат сифатини янада оширишга оид тақдимотлар ўтказилди.

Шунингдек, марказдаги шифокорларнинг кўрсатаётган тиббий хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш юзасидан тегишли бўлим бошлиқларига топшириқлар берилди.

***

ОИВ/ОИТС касаллигини хусусий тиббиёт масканларидан юқтириб олиш ҳолатлари ҳам учраётгани сабабли Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Учтепа туман бўлими мутахассислари, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари билан ҳамкорликда туманда фаолият олиб бораётган хусусий тиббиёт масканлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида семинар машғулот ўтказилди.

Семинар давомида бир маротабалик тиббий асбоб анжомлардан фойдаланиш ва фойдаланиб бўлингандан сўнг утилизация қилиниши шартлиги, кўп маротабалик тиббий анжомларни етарли даражада зарарсизлантириш ва зарарсизлантирилган анжомларни сақлаш қоидаларига амал қилиш, доимий равишда хусусий клиникада кунлик зарарсизлантирш ишларини олиб бориш бўйича тўлиқ маълумотлар берилиб, ушбу мавзуга оид эслатмалар тарқатилди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА