Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда
17:46 / 2024-07-25

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «SHOX INTERNATIONAL HOSPITAL» МЧЖ компанияси мутасаддилари ва «Turk Ilaç ve Serum Sanayi A.S'." туркиялик ҳамкор вакиллари ўртасида бизнес-учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида инфузион эритмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича маълумот алмашди.

Шу билан бирга «SHOX INTERNATIONAL HOSPITAL» корхонаси томонидан кластер ҳудудида қон олиш учун вакумли пробиркалар, улар учун прессқолиплар, коронар стентлар, гематологик суюқ препаратлар, кардиомагнил таблеткаси, травматологик фиксаторлар, томчилатиб юбориш тизими ва протезлар ишлаб чиқаришни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

***

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги «PQM+» дастури маслаҳатчиси ва консультанти Офелия Виллялва Рохас томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари учун Сифат менежменти тизимига оид ихтисослашган малака ошириш курслари олиб борилмоқда.  

Марказнинг Тошкент, Андижон, Самарқанд, Қарши шаҳарларидаги Дори воситалар сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториялари ходимларига 5 кун давомида маълумотларнинг яхлитлиги, узлуксизликни бошқариш, компьютер тизимларини текшириш; тенденцияларни таҳлил қилиш, ўзгаришларни назорат қилиш мавзуларида таълим берилади.  

Бу ўз навбатида, лаборатория ходимларининг малакасини оширишда ҳамда келгусида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг преквалификацияси учун ариза топширишда самарали тайёргарлик сифатида хизмат қилади.  

***

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг вилоят бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимларида соҳани ривожлантириш, санитария-эпидемиология хизмати самарадорлигини юксалтириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Қўмита томонидан ўтган йилдан йўлга қўйилган шаҳар ва туман бўлимларини «Намунали муассаса»ларга айлантириш лойиҳаси соҳани ривожлантиришга хизмат қилмоқда.  

Бу борада Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳар бўлимларида кўрилган ҳозирлик ва ўтказилган амалий семинар ҳам ўзининг кутилган натижасини берган эди. Навбатдаги манзил Санэпидқўмитанинг Наманган вилоят бошқармаси Учқўрғон ва Уйчи туман бўлимлари бўлди.  

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган санитария хизмати вакиллари бўлим ва лаборатория фаолияти, эришаётган ютуқ ва орттирилган тажрибалари билан яқин ўртоқлашди.  

Моҳигул Қосимова, ЎзА