Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт хабарлари – қисқа сатрларда
08:59 / 2024-05-15

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида «Очиқ эшиклар куни» ташкил қилинди.

Унда трансплантация операциялари амалга оширилган беморлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

***

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида «UVENTO» компанияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда компания тиббий буюмлар ва дори-дармонлар ишлаб чиқариши, куйишларда тананинг турли қисмларидаги жароҳатларда қўлланиладиган тиббий маҳсулотлар, уларни синовдан ўтказиш режалаштирилгани ва келгусидаги режалар хусусида сўз юритилди. 

Учрашув давомида Агентлик директори юртимиз фармацевтика бозорининг жорий ҳолати ҳақида маълумот бериб, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш учун энг истиқболли йўналишларни қайд этди. Ўзбекистон фармацевтикасининг бугунги ҳолати, соҳага инвестиция киритиш шартлари, юртимизда хорижий компанияларга яратилган имкониятлар, енгиллик ва имтиёзлар масалаларига тўхталиб ўтди. 

Учрашув якунлари бўйича потенциал лойиҳани муҳокама қилиш учун истиқболли ҳамкорни аниқлаш мақсадида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга «UVENTO» компаниясидан материаллар тақдим этишга келишиб олинди.

***

Давлат тиббий суғурта жамғармасининг Марказий ва Тошкент шаҳри ҳудудий вакиллари Сирдарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларида бўлиб, давлат тиббий суғуртаси тизими доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг олиб бормоқда.

Унда асосий эътибор кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлар сифатини ошириш, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг тиббиёт муассасаларининг тиббий жиҳозларга талаби,  тиббиёт ходимларини электрон тизимлардан фойдаланиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ОП, ОШП ва КТМПларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи, беморларни йўлланма асосида даволанишга юбориш каби масалаларга қаратилди.

***

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан Олмазор туманида ўқув-семинар ўтказилди.

Унда ОИВ инфекциясининг шифохона ичи шароитида тарқалиш ҳолатларининг олдини олиш учун қилиниши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.  

***

Болалар миллий тиббиёт маркази директори Бахтиёржон Умаров АҚШ вакилларини қабул қилди. Ушбу учрашув болалар жарроҳлиги соҳасида АҚШ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги мустаҳкамланишига хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

***

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида «Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасидаги вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан онлайн тренинг ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари ва регулятор органлар вакиллари иштирок этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал бенчмаркинг воситасининг компьютер программасини қўллаш ва Бенчмаркинг Миллий назорат қилувчи органининг баҳолаш жараёни бошланиши тўғрисида маълумотлар берилди.

***

Тошкент давлат стоматология институтига Кореянинг нуфузли Ёнсей университети ва Самсунг тиббиёт маркази делегацияси ташриф буюрди.

Делегация томонидан 20 майга қадар институтда ортогнатик жарроҳлик йўналишида мураккаб ва ноёб операциялар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, талабалар учун маъруза ва маҳорат дарслари ташкил этилади.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА