Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Иммунопрофилактиканинг долзарб масалалари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Унда профессор-ўқитувчилар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иммунизация ишлари бўйича илмий-амалий гуруҳи аъзолари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг иммунизация ишларига масъул ходимлари, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ходимлари иштирок этди.
Қизамиқ, кўкйўтал, эпидемик паротит профилактикаси мавзуларида маърузалар тингланди.
***
Болалар миллий тиббиёт марказида “Қалқонсимон без саратонида скрининг” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.
Анжуманнинг илмий ва амалий қисми 15-20 февраль кунлари Вирусология илмий-текшириш институтида бўлиб ўтади.
***
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида муассаса директори А.Нартаев бошчилигида ўтказилган Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши қизғин муҳокамаларга бой бўлди.
Унда кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, тегишли вазифалар белгилаб олинди.
***
Тошкент шаҳридаги 7-клиник шифохонада ташкил этилган давлат тиббий суғуртаси тизимида рақамлаштириш масалаларига оид амалий семинарда эса тиббиёт ходимларига электрон тизимлардан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, ихтисослашган тиббий хизматга муҳтож аҳолига электрон йўлланма бериш тартиби муҳокама қилинди.
М.Қосимова тайёрлади, ЎзА