Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт тизими раҳбарларининг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади
15:43 / 2023-01-23

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ишларни аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказишнинг шаффоф механизмини яратиш, тиббиёт тизими раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида жамоатчилик олдида мунтазам ҳисоботларини эшитиш ва муҳокама қилиб бориш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.

Ушбу тартиблар ўз аксини топган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тиббиёт тизими раҳбарларининг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизимини жорий этишга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида муҳокама қилинди.  

Қонун лойиҳасида халқ депутатлари Кенгаши Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиши, соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳар ярим йиллик якунлари бўйича тегишли халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот тақдим этиб бориши назарда тутилмоқда.    

Шунингдек, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунга ҳам ўзгартишлар киритилиб, фуқаролар йиғини тегишли туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларнинг, оилавий поликлиникаларнинг, оилавий шифокор пунктлари раҳбарларининг профилактик кўриклар ва скрининг дастурларини амалга ошириш, фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни шакллантириш ҳолати, ижтимоий аҳамиятга молик ва атрофдагилар учун хавфли бўлган касалликлар тарқалиши, фуқаролар соғлиғига таъсир этувчи омиллар, шу жумладан, ҳудуднинг санитария-эпидемиология жиҳатидан хотиржамлиги тўғрисида ахборотларини эшитиши белгиланмоқда.  

 

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА