Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасини ривожлантириш, муаммо ва камчиликларни ҳал қилиш мақсадида махсус «Сall-марказ» ишга туширилди
14:24 / 2021-11-17

Мазкур «Сall-марказ»нинг 1295 рақамлари сақлаш тизимининг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари учун ишлашни бошлади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, бу мурожаатларнинг аксарияти «Сall-марказ»га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентига тўғридан-тўғри етказилади. Қадрли соҳа вакиллари, мурожаат йўллаш орқали соғлиқни сақлаш тизими тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшасиз. 

 

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА