Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик
15:54 / 2024-12-13

Сўнги йилларда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасида тиббиёт соҳасида ҳамкорлик ривожланиб кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институтида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев ҳамда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети ректори доктор Кемалиддин Айдин билан учрашув бўлиб ўтди.  

– Мулоқотда мазкур университетнинг катта ҳажмда фаолият кўрсатадиган клиникасида филиал мутахассисларининг малака ва тажриба орттиришларига келишилди. Шунингдек, учрашувда тиббиётни ривожлантириш, Туркия тиббиётидаги илғор тажрибаларни яқиндан ўрганиш, доимий хизмат сафарларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди, – дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори Муҳсин Ражабов.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.