English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатишни яхшилаш учун “Беминнат ёрдам”
13:08 / 2022-02-02

Жорий йилнинг 1 февраль куни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси жаноб Ёшинори Фуджияма ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ўртасида “Қорақалпоғистон тиббиёт университети клиникасида тиббий ёрдамни такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича қиймати 794 миллион йен (тахминан 7,35 миллион доллар) бўлган алмашинув нотаси имзоланди.

Ўзбекистон шимоли-ғарбида жойлашган Орол денгизи, собиқ Иттифоқ давридан буён пахта етиштириш оқибатида қисқариб, чўлланиш ва шўрланишга дучор бўлди. 

Шу сабаб Орол денгизи бўйида жойлашган Қорақалпоғистон Республикаси секин суръатлар билан ривожланяпти, бу эса ўз навбатида маҳаллий аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ана шундай вазиятни инобатга олган ҳолда ҳукуматимиз 2021 йилда Қорақалпоғистон тиббиёт университети клиникасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор вилоят аҳолисининг тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини яхшилаш ва тиббиёт соҳасидаги кадрларни тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Поликлиникада тиббий жиҳозлар етишмайди. Мазкур лойиҳа туфайли Қорақалпоғистон тиббиёт университети клиникаси юқори сифатли тиббий асбоб-ускуна ва ўқув материаллари, жумладан, Япония компаниялари маҳсулоти билан таъминланадиган бўлди. Мазкур ҳамкорлик ҳудудда тиббий хизмат ва тиббий таълим сифатини ошириш билан бирга, вилоят аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилиши кутилмоқда.