Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш лозим
11:24 / 2023-07-04

“Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Ҳайитов Ғозғон шаҳридаги сайловчилар билан учрашди.

Унда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, ўқитувчилар, тиббиёт, маданият соҳаси вакиллари, ёшлар иштирок этди.  

Учрашувда ишончли вакил иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳолини ўқиб эшиттирди ва сайловолди дастурининг устувор йўналишлари ҳақида батафсил тушунча берди.  

Таъкидланганидек, дастурда барча соҳалар қамраб олинган. Жумладан. соғлиқни сақлаш тизимини ижтимоий давлат тамойилига мувофиқлаштирган ҳолда аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлишини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.  

– Партиямиздан Президентликка кўрсатилган номзод тиббиёт ходимларининг мақомини қонун билан белгилаб, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларга нисбатан турли тазйиқларнинг олдини олиш мақсадида қонунчилигимизни янада такомиллаштириш зарур, деб ҳисоблайди, – деди ишончли вакил. – Айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада оммалаштириш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга бирламчи вазифа сифатида эътибор қаратиш, бунда ҳар бир фуқаролар йиғини ҳудудида спорт билан шуғулланиш учун зарур шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади.

Тадбирда номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган суд-ҳуқуқ, таълим, ташқи сиёсат билан боғлиқ йўналишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.  

Учрашувда сўзга чиққанлар “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаган ҳолда 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловда ушбу номзодга овоз беришга чақирдилар.

 

А.Бўриев,  

ЎзА